Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов Конституция қабул қилинганлигининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш– тараққиётимизнинг муҳим омилидир” номли маърузаларида: “...бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири, содда қилиб айтганда, бошқа ҳеч бир соҳа ва йўналиш ўрнини босолмайдиган катта аҳамияти билан давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди” 1 – деб таъкидладилар.